Шавкат Мирзиёев ўзбекистонлик православларни Рождество билан табриклади

08.01.2018 | Ўзбекистон | 2337

7 январь, якшанба куни православ мазҳабидаги ўзбекистонликлар Рождество Христово (Исонинг туғилиши байрами)ни нишонлади. Бу байрам билан уларни Президент Шавкат Мирзиёев табриклади, деб ёзади Uzbekistan Today.

Ўзбекистон Президенти Тошкент ва Ўзбекистон Митрополити, Ўрта Осиё митрополит округи раҳбари Викентийни ва бутун православ мазҳабидагиларни Рождество билан қутлади.

Тошкент ва Ўзбекистон Митрополити, Ўрта Осиё митрополит округи раҳбари Викентий 6 дан 7 январга ўтар кечаси Успение Пресвятой Богородици кафедрал соборида илоҳий ибодатни амалга оширди.