Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ўзбекистонни диний эркинликни бузаётган давлатлар рўйхатига киритди
8.01.2018 19:47,  
2

Америка Қўшма Штатлари Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни "виждон эркинлиги ва диний эркинлик соҳасида бузилишлар" туфайли алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган 10 мамлакат рўйхатга киритди.

АҚШ Давлат департаменти томонидан пайшанба куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, бу рўйхатдан Эрон, Хитой, Шимолий Корея, Мьянма, Эритрея, Судан ва Саудия Арабистони ҳам жой олган. Бу ўтган йили ҳам ушбу рўйхатга киритилган давлатлардир.

Давлат департаменти баёнотида Покистон алоҳида таъкидланган — Вашингтон ушбу мамлакатда "диний эркинликлар жиддий бузилаётганидан" ташвишда.

"Диний эркинликни ҳимоя қилиш тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик учун жуда муҳимдир. Ушбу кўрсатмалар бу мамлакатларда диний эркинликка ҳурматни оширишга қаратилган. Биз кўрсатилган қатор мамлакатлар диний эркинликка ҳурматни ошириш устида иш олиб бораётганини тан оламиз: ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз ва мулоқотни давом эттиришга умид қиламиз. Қўшма Штатлар бутун дунёда дин эркинлигини рағбатлантириш учун ҳукуматлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва диний етакчилар билан ҳамкорлик қилишга тайёр", — дейилади Давлат департаменти баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда АҚШ ва Покистон ўртасидаги муносабатларда зиддият ошган. Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Исломободни терроризм билан курашдаги ҳамкорликнинг етарли даражада эмаслигида айблади. "Сўнгги 15 йилда улар биздан 33 миллиард доллар олди, биз эса улардан ҳеч нарса олмадик", — деб ёзган Трамп. АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли Қўшма Штатлар маъмурияти ҳозирча Покистонга 255 млн долларлик ёрдам пулини тақдим этмаслиги ҳақида маълум қилди ва ушбу мамлакатни терроризм муаммосига нисбатан "икки хил ўйинда" айблади. Покистон ҳукумати эса Вашингтоннинг баёнотларидан норози бўлмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан