Андижонда бир оила ваҳшийларча пичоқлаб ўлдириб кетилди

08.01.2018 | Жамият | 4641

30 декабр куни Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги коттежларнинг бирида ижарада турган аёлнинг 6 ойлик гўдаги, 3 ёшли боласи ва синглиси, жами 4 нафар одам ўлдириб кетилган. Бу ҳақда Xabar.uz маълум қилади.

Хабарга кўра, ушбу ҳодисага дастлаб газдан заҳарланиш сабаб бўлгани айтилган. Кейинчалик уларнинг ҳаммаси пичоқлангани ва газ очиб юборилгани маълум бўлган.

Тахминларга кўра, газ жиноят изларини яшириш ва ёнғин келтириб чиқариш учун ёқиб кетилган бўлиши мумкин.