Ўзбекистонликлар нечта давлатга визасиз боришлари мумкинлигни биласизми?

10.01.2018 | Ўзбекистон | 9047

Henley & Partners компанияси визасиз кириш мумкин бўлган давлатларининг рўйхатини тузди.

Ўзбекистон 81 ўринни эгаллаган. Ўзбекистон фуқаролари 54 та давлатга визасиз боришлари мумкин. Тожикистон ҳам шу ўринда.

Қозоғистон ва Беларус 65 ўринда. Қирғизистон эса 76 ўринда.

Россияликлар 48 ўринда бўлиб, 110 та давлатга визасиз боришлари мумкин.

Ушбу рўйхатда, фуқаролари визасиз энг кўп мамлакатларга бора оладиган биринчиликни Германия фуқаролари олишган. Иккинчи ўринда Сингапур, учинчи ўринда Швеция, Буюк Британия, Дания, Италия, Норвегия, Финляндия, Франция, Япония.