Бўлажак Ички ишлар ходимини калтаклаб кетишди

10.01.2018 | Жамият | 3763

2018 йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуаси ҳузуридаги Ҳарбийлаштирилган махсус мактаб-интернат курсанти И.Ж тан жароҳати олганлиги маълум бўлди.

Шайхонтоҳур тумани ИИБнинг “UzNews” нашрига маълум қилишича, 8 январь куни соат 23:00да махсус мактаб-интернатнинг 6-синфида таълим олаётган, 2006 йилда туғилган курсант И.Ж га танишлари томонидан тан жароҳати етказилган.

Ушбу ҳолатдан кейин, И.Ж 1-РШТЁИМнинг Болалар бўлимига олиб борилган ва шифокорлар унга нисбатан “чап чакка соҳаси лат ейиши” ташхисини қўйишган.

Бу ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ томонидан тегишли чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.