Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 18 ёшли ҳайдовчи уриб кетган пиёда вафот этди
10.01.2018 19:17,  
2

2018 йилнинг 9 январь куни Тошкент шаҳрида иккита йирик автоҳалокат содир бўлган. Ушбу автоҳалокат натижасида 1 нафар шахс жабрланган ва икки нафар фуқаро вафот этган. Бу хакда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБдаги ишончли манба хабар бермокда.

Юнусобод тумани Ҳасанбой кўчасида 1999 йилда туғилган ҳайдов  чи бошқарувида бўлган Ваз 21063 автомашинаси ҳаракатланиб кетаётган пиёдани уриб юборади. Андижон вилоятида яшовчи 47 ёшли фуқаро тан жароҳати олиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Бундан ташқари ёш ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четида тўхтаб турган Нексия автомашинасига бориб урилади ва Нексия автомашинасининг орқа юкхона, орқа буфер, орқа чап томон ёритиш чироғига жиддий техник шикаст етган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан