Авваллари «бунақаси бўлмаган». Хавфсизлик кенгаши мажлисидан фотосуратлар эълон қилинди

11.01.2018 | Ўзбекистон | 11354

10 январь куни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Президент матбуот хизмати Кенгаш мажлисидан фотосуратлар эълон қилди.

Кузатувчиларнинг қайд этишича, авваллари «бунақаси бўлмаган» (яъни Кенгаш мажлисларидан фото ёки видеоматериаллар берилмаган). Мажлисдан қисқача лавҳа «Ахборот 24» дастурида ҳам намойиш этилган.

Президент раислигида ўтган мажлисда Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов, мудофаа вазири Абдусалом Азизов, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари қатнашган. Ўзбекистон Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш юзасидан ўтказилган бу мажлисда Шавкат Мирзиёев маъруза қилган.