Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримовнинг 27 ёшида ака-укалари билан тушган сурати эълон қилинди
11.01.2018 13:36,  
101

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди Facebook'даги саҳифасида Биринчи Президентнинг ака-укалари билан тушган суратини жойлади.

"Суратда 27 ёшли Ислом Каримов (чапдан учинчи) ака-укалари Қуддус, Ибодулло ва Хуршид билан. Самарқанд, 1965 йил", — дея изоҳ берилган суратга.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов фонди Ўзбекистон Биринчи Президентининг оиласига дахлдор янги фотосурат ва маълумотларни эълон қилган эди. Уларга кўра, оилада саккиз фарзанд ўсиб улғайган: бир қиз — Меҳринисо ва етти ака-ука: Амонулло, Ибодулло, Арслон, Қуддус, Икром, Ислом, Хуршид.

Фонд Ўзбекистон биринчи президенти хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2016 йилнинг октябрида Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тиллаева томонидан ташкил этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан