Иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида «валютани тартибга солиш тўғрисида» қонун қабул қилинади

11.01.2018 | Иқтисод | 3133

Ўзбекистонда Валюта сиёсатини иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан, бизнес ва инвестициявий муҳитни яхшилаш мақсадида янги таҳрирда «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилади. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.

Мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура масъул этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида ҳамда тадбиркорлар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, валюта операцияларини тартибга солишни соддалаштириш ҳамда валюта бозори фаолиятини янада такомиллаштириш ва эркинлаштириш каби муҳим вазифалар назарда тутилади.