Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия валиаҳд шаҳзодаси фақат ўзига бўйсунувчи кичик армиясини ташкил этди
11.01.2018 13:48,  
14

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон дунёдаги энг йирик хусусий ҳарбий компания Blackwater каби армияни ташкил этди. Бу ҳақда Sabq нашри хабар берди.

«Ал-Ажраб шамшири» деб номланган тизим 2015 йилда шакллантирилганди, бироқ унинг таркибида тўғридан-тўғри ва фақат валиаҳд шаҳзодага бўйсунадиган бўлинма борлиги энди маълум бўлди.

Бўлинма жиддий тайёргарликдан ўтган 5 минг нафар зобит ва аскардан иборат. Улар орасида махсус кучлар, ҳаво десанти, жанговар сузувчилар, мерганлар, норозиликларни бостириш ва миналардан зарарсизлантириш отрядалари бор.

Кичик армия вазифалари сирасига подшоҳ ва валиаҳд шаҳзодани ҳимоялашдан ташқари, қароргоҳлар, ўта муҳим шахсларни қўриқлаш, ҳукмдор ва валиаҳд шаҳзода ташкиллаган барча тадбирларда хавфсизликни таъминлаш киради.

Жанговар отряднинг номи иккинчи Саудия Арабистони давлати асосчиси имом Турки бин Абдуллоҳ бин Муҳаммад Ол-Сауднинг қиличи номига қўйилган. 19-асрда қилич имом Сауд бин Файсал Ол-Сауд томондан Баҳрайннинг ўшандаги қироли шайх Исо бин Ҳалифага берилган. 

Қилич ҳукмрон Ал-Ҳалифа оиласида 140 йил сақланган ва 2010 йилда Саудия Арабистонининг ўша вақтдаги қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиз Ол-Саудга қайтарилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан