Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 апрелдан газ ва электр энергияси нархлари оширилади
11.01.2018 13:57,  
12

1 апрелдан аҳоли учун табиий газ нархи 10 фоизга, электр энергияси эса 12 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб йиғилишида Ўзбекистон иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу 2018 йилги давлат бюджетида кўзда тутилган бўлиб, инфляция кўрсаткичларига мос келади. Шу билан бирга, иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари йил давомида ойлик ва нафақалар ҳам адолатли равишда оширилишини қўшимча қилди.

Декабрда Мубин Мирзаев 2018 йилда Ўзбекистонда ойлик иш ҳақининг ўсиши инфляция даражасидан паст бўлмаслигини маълум қилган эди.

Газ ва электр энергияси тарифлари охирги марта 2017 йилнинг июлида оширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан