Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида визасиз тартиб жорий қилинади

11.01.2018 | Ўзбекистон | 2621

Тожикистон ҳукуматининг маълум қилишича, икки мамлакат ўртасида яқин вақт оралиғида «Фуқароларнинг бориш-келишлари бўйича», яъни Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бир ой муддат визасиз бориб-келишлари учун асос бўладиган янги ҳужжат имзоланади.

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамланаётганини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда фуқароларни ташувчи поезд ва автобус қатнови йўлга қўйилади. Шунингдек, Тожикистон президенти мамлакатлар ўртасида янги ўтиш пости барпо этилишини ҳам маълум қилди.

Шунингдек, томонлар Фарҳод ГЭС бўйича ҳам келишувга эришдилар. Бундан кейин ГЭС Тожикистон Республикаси ҳудудида бўлишига қарамай, у фақат Ўзбекистон Республикасига тегишлидир. Ушбу станция Тожикистон томонидан қўриқланиши таъкидланган бўлса-да, уни техник ҳолати Ўзбекистон томонидан назорат қилинишига келишиб олинди.

Душанбедаги учрашувлар давомида транспорт, коммуникация, савдо-иқтисодий ҳамда чегара масалаларида тўлиқ икки томонлама манфаатли келишувга эришилди.

Бу борада барча келишувлар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий баҳор фасли арафасида Тожикистонга қиладиган расмий ташрифи давомида якунига етказилади