Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентнинг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилади
11.01.2018 19:05,  
37

2018−2025 йилларда Тошкентнинг ҳар бир туманида 10 тадан энергия тежаш тизимларига эга сузиш ҳавзалари қурилиб, ушбу муддат ичида мавжуд бассейнлар реконструкция қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 5 январдаги қарорида сўз боради.

Norma.uz хабарига кўра, 1 февралдан ҳужжат асосида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг пойтахтдаги сузиш ҳавзаларида соғломлаштириш гуруҳларида машғулотларда қатнашиш учун тўловларнинг янги миқдорлари жорий этилади. Унга кўра 4−7 ёшлилар бир ойда — ЭКОИҲнинг 30 фоизи, 8−12 ёшлилар — 40 фоиз, 13−17 ёшлилар — 50 фоиз, 18 ёш ва ундан катталар — 70 фоизи миқдорида тўловни амалга оширишлари лозим.

Ҳужжатга мувофиқ, бассейнларга кириш жойларида турникетлари ва видеокамералар ўрнатилади.

Давлат спорт қўмитаси аҳолини бассейнлар жойлашган мазиллар, уларнинг иш жадваллари, кўрсатилаётган хизматлар ва нархлари ҳақида интернет орқали ҳам кенг хабардор қилиб боради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан