Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси 10 октябргача ишлаб чиқилади

12.01.2018 | Ўзбекистон | 3331

МХХ ҳақида қонун лойиҳаси 10 октябргача ишлаб чиқилиши режалаштирилган. Бу ҳақида "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастури лойиҳасида белгилаб ўтилган.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатлар муҳокамаси порталида жойлаштирилган.

Ҳаётий муҳим миллий манфаатларнинг ташқи ва ички таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида "Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.Лойиҳанинг бажарилиш муддати 2018 йил 10 октябрь этиб белгиланган.

Ижро учун масъуллар: Президент девони, МХХ, ИИВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

Қонун лойиҳасида давлатни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш соҳасида Миллий хавфсизлик хизматининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқий мақоми, ваколатлари; бу соҳадаги парламент назоратининг механизмлари ва фаолиятнинг самарадорлиги мезонлари белгиланади.