Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов АҚШга ташриф буюради
13.01.2018 14:53,  
3

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 14−21 январь кунлари АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» номли тадбирида ва вазирлар даражасидаги «Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш» мавзусида очиқ мунозараларда иштирок этади ҳамда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва хорижий давлатларнинг бир қатор ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон—АҚШ музокараларини ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан