Ички ишлар вазирлиги: Прописка бутунлай бекор қилинмайди

13.01.2018 | Ўзбекистон | 4214

Тошкент шаҳрида прописка тартибини бутунлай бекор қилиш ҳозирча кўзда тутилмаяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Миграция вa фyқароликни расмийлаштириш бош бошқapмacи бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Тошхўжаев ЎзАга маълум қилди.

"Прописка ҳақиқатан долзарб масала бўлиб турибди. Давлат дастури лойиҳасида белгиланганидек бу борада фуқароларга зарур қулайликлар яратилади. Лекин пропискани бутунлай бекор қилолмаймиз. Бунга алоҳида тайёргарлик зарур. Барча ҳудудларнинг бирдек ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилиши бир кун келиб бунга ўз-ўзидан замин яратади",- деди ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Тошхўжаев.