Тошкентдаги Фарҳод бозорида ёнғин чиқди (Видео)

13.01.2018 | Ўзбекистон | 3339

Тошкент шаҳридаги «Фарҳод» бозорининг автомобиллар эҳтиёт қисмлари сотишга ихтисослашган қисмида 13 январь, шанба куни ёнғин содир бўлди.

UzNews’нинг хабар беришича, ёнғин автомобиль шиналари сотиладиган дўконда келиб чиққан. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган ўт ўчирувчилар оловни 12:38 да ўчирган.

Ёнғин 5 квадрат метр майдонни қамраб олган. Ёнғин оқибатида автомашиналарнинг эски шиналари буткул яроқсиз ҳолга келган.

Воқеа натижасида жароҳатланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.