АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси: Каримов ўрнига Мирзиёев келишини ҳеч ким кутмаган эди

13.01.2018 | Ўзбекистон | 4500

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен «Америка овози» телерадиоси мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга таъриф берди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

"Президент Мирзиёев жуда очиқ одам, назаримда. Раҳбарликка келиши биланоқ бу кўзга ташланди. Одамлар билан яқиндан очиқ мулоқот қилишни хоҳлайди, сизни қунт билан тинглайди. Гаплашаётганда сиз томон эгилади. Президент Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Лиза Куртис билан учрашганида ҳам шундай мулоқот қилди. Барча учрашувларда шуни кўраман. Давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон ҳам 2016 йил келганида жуда очиқ гаплашди. Ғояларни олқишлайди. АҚШдан, Европадан, Жанубий Кореядан... Бу жуда яхши, назаримда. Кўп жиҳатдан ташқи дунёга ёпиқ турган давлатнинг ҳаммага очиқ эканини кўрсатмоқда", - дедиАҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен.

Памела Спратлен 2015 йилнинг январидан буён АҚШ элчиси сифатида Тошкентда фаолият олиб боради.