Бугун сурхондарёликлар 8 тонна ош тайёрлашди (фото)

14.01.2018 | Ўзбекистон | 4218

Бугун, 14 январь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги ошпазлар оғирлиги 8 тонна бўлган ош тайёрлашди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Ош тайёрлаш учун 8.8 тонналик қозон Тошкентдан олиб борилган бўлиб, маҳаллий ошпазлар ушбу акцияни Ватан ҳимоячилари кунига бағишлашди.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Гиннес рекордлар китобининг вакиллари "Ўзбегим" анъанавий маданият фестивалида дунёдаги энг катта ошни рўйхатга олишган. Ошнинг соф оғирлиги 7360 килограммни ташкил қилган.