Туркия президенти Сурияда ҳарбий операция бошланиши мумкинлигини айтди

14.01.2018 | Жаҳон | 2470

Туркия армияси бир ҳафта ичида Суриянинг шимоли-ғарбидаги, суриялик курдлар мудофаа кучлари (YPG) назоратида бўлган Манбиж ва Африн шаҳарларида операция бошлаши мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.    

«Манбиж, бизга берилган ваъдалар бажарилмаса, бир ҳафтадан сўнг нима қилишимизни кўради», — деди Эрдўғaн.

Анқара Сурия курдларини ҳарбий қўллаб-қувватлагани учун Вашингтонни бир неча марта қоралади. Туркия Сурия курдларини террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди.