Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон делегацияси БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида иштирок этади
14.01.2018 18:37,  
4

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов бошчилигидаги делегация 14-21 январ кунлари АҚШга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Ташрифи давомида делегация Делегация БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида, вазирлар даражасидаги учрашувда ва БМТ бош котиби билан учрашув ўтказишни режалаштирган.  

“Делегация БМТ Хавфсизлик кенгашининг “Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари” номли тадбирида ва вазирлар даражасидаги “Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш” мавзусида очиқ мунозараларда иштирок этади ҳамда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва хорижий давлатларнинг бир қатор ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказади”, — дейилган ТИВ хабарида.

Шунингдек, ташриф дастурида делегация аъзолари иштирокида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон — АҚШ музокараларини ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан