Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон аҳолиси бир йилда неча нафар кишига кўпайгани маълум бўлди
15.01.2018 18:15,  
20

Ўзбекистон доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 январ ҳолатига 32 653,9 минг кишини ташкил қилиб, 2017 йилда 533,4 минг кишига ёки 1,7 фоизга ўсган

Бундай рақамлар Давлат статистикаси қўмитаси ҳисоботида республиканинг демографик ҳолати ҳақида ҳисоботида қайд этилган.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16 533,9 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони 16120,0 минг кишини (49,4 фоиз) ташкил этди.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил 1 январь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3 719,6 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 фоизни) ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 3 620,1 минг кишини (11,1 фоиз), Қашқадарё вилоятида 3 148,1 минг кишини (9,6 фоиз), Андижон вилоятида 3011,6 минг кишини (9,2 фоиз) ташкил этди.

2018 йил 1 январь ҳолатига аҳолиси сони 3 млн. кишидан ошган ҳудудлар сони 4 тани ташкил этди.

2017 йилда 715,5 мингта бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 22,1 промиллени ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 0,7 промиллега камайди (2016 йилда 22,8 промилле бўлган).

2017 йилда 161,5 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 5,0 промиллени ташкил этиб, 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 промиллега ошди (2016 йилда 4,9 промилле бўлган).

2017 йилда ФҲДЁ органлари томонидан 306,0 мингта никоҳ қайд этилди. Республика бўйича 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 9,4 промиллени ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан