Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядаги мактаблардан бирида 14 нафар ўқувчиси пичоқ билан яраланди
15.01.2018 18:20,  
2

Пермь шаҳридаги 127 сонли бошланғич таълим мактабида бугун қонли жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда вилоят ИИБ матбуот  хизмати.

Дастлабки хабарларга кўра, ушбу мактабнинг собиқ битирувчиларидан бири ва бир мактаб ўқувчиси пичоқ билан қуролланиб 4 синф ўқувчиларига ҳужум қилишган. Ҳужум натижасида бир ўқитувчи ва 9 нафар ўқувчи пичоқ билан жароҳатланган. Уларнинг барчаси шаҳар касалхоналарига ётқизилган.

РИА Новости хабар беришига кўра, айни дамда 2 нафар жиноятчи қўлга олинган. Тергов қўмитаси уларнинг шахсини ва мақсадларини аниқламоқда. Улардан бири олдин психионеврологик диспансер назоратида бўлган.

Энг сўнгги хабарларга кўра, ушбу вожеада жароҳатланганлар сони 15 кишини ташкил қилмоқда. Ўқитувчи ва ўқувчилардан бири оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан