Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Муддатли ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди
15.01.2018 18:21,  
16

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарорини имзолади.

Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2018 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар февраль-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан