Чет элликлар учун Тошкент пропискаси икки баробар «арзонлашди»

16.01.2018 | Ўзбекистон | 2936

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида доимий рўйхатдан ўтмаган шахслар пойтахт ва пойтахт ҳудудидан қиймати 600 млн сўмдан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу Адлия вазирининг 15 январдаги "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғида белгиланди.

Norma.uz хабарига кўра, илгари ушбу миқдор 150 минг АҚШ долларини ташкил қиларди.

Шунингдек, бундай олди-сотдиларни нотариал тасдиқлаш учун давлат божи минимал қиймати ҳам пасаяди (олди-сотди суммасининг 10 фоизи).