Ўзбекистонда жиноий ишларни электрон шаклга ўтказиш режалаштирилган

16.01.2018 | Жамият | 2335

Ўзбекистон жиноий ишлар бўйича тергов ва барча суд жараёнларини электрон шаклга ўтказишни режалаштирилган. 

Бугунги кунда республикада жиноий ишларни тергов қилиш ва судда кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган жиддий муаммолар мавжуд. Жумладан, экспертлар фикрига кўра, ушбу жараён қоғозбозлик кўпайиб, шаффофлик ва тезкорлик мавжуд эмас.

Бу ерда мисол тариқасида, шов-шувли Боровский коллежи талабаси Жасурбек Ибрагимов вафот этиши бўйича жиноий ишини келтириш мумкин. Мазкур иш бўйича ҳукм эълон қилингандан кейин процесснинг икки томони ҳам тергов ўтказилишидан норози эканлигини билдиришган.

Бугунги кунда республикада 1000 жиноий ишлар юритилмоқда, бу миллионлаб қоғоз дегани, уларда турли хатолар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, йиғмажилд ишлари ва уларнинг алоҳида йиғмажилдлари ёқотилиши мумкин. Бу камчиликларни йўқотиш мақсадида республикада келгуси бир неча йил давомда "электрон жиноят иши " ахборот тизимини татбиқ этиш режалаштирилмоқда. Ушбу тизим нафақат ишни соддалаштиради, балки терговчилар, прокурор ва судьяларнинг хатоларини камайтириш имконини беради.

Жиноятни рўйхатга олиш ва тергов қилишдан то ҳукмни ижро этишгача бўлган жараённи ўз ичига олувчи "электрон жиноят иши" тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бунда жиноят ишига видео, фотосураллар ва товуш файлларни қўшиш имконияти эга бўлади.

"Биз халқаро тажрибани ўрганиб чиқдик. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида бу тизим жадал равишда ишлатилади. Бу ўз навбатида ишчи кучи ва моддий ресурсларни иқтисод қилиш имкониятини беради. Аммо шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳамма ерда тизим босқичма-босқич татбиқ этилган. Бу йўлни биз ҳам ўтамиз. Бошида битта туман миқёсида синов тариқасида фойдаланиб кўриш режалаштирилган. Кейинчалик олинган тажриба асосида ушбу тизим бутун республикага татбиқ этилади", — деди Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Умид Мухамедов.

Унинг сўзларига кўра, бўладиган ўзгаришларга пухта тайёргарлик кўриш керак, чунки ҳар бир жиноий иш орқасидан одам тақдири турибти. 
Келгусида барча ҳуқуқ тартибот органлари электрон иш юритишга ўтказиш режалаштирилган.

Энди бир қатор соҳавий вазирлик ва идоралар шу йил якунига қадар янги тизимни татбиқ этишни назарда тутган президент қарор лойиҳасини ишлаб чиқишлари зарур.