Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2017 йилда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 26,6 млрд доллардан ошди
17.01.2018 00:46,  
7

2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистон олтин-валюта захираси йил давомида 1,4 млрд долларга ошиб, 26,6 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Илк бор олтин-валюта захираси ҳажми ҳақидаги маълумот 2017 йил ноябрида расман эълон қилинган эди. Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов улар ҳажми фақатгина куз бошидан 750 млн долларга кўпайиб, 26 млрд долларни ташкил этганини маълум қилган эди.

Банкларга нақд пул тушуми ошди. Жумладан, 2017 йилнинг биринчи ярмида банк кассалари орқали нақд пул айланмаси бир ойда ўртача 4,8 трлн сўмни ташкил этиб, 900 млрд сўм миқдордаги нақд пул эмиссия қилинган бўлса, йилнинг иккинчи ярмида бу кўрсаткич қарийб 2 баробарга ортиб, 9,4 трлн сўмга етди, жумладан 2017 йилнинг декабрида 2,3 баробарга кўтарилиб, 11 трлн сўмгача етди. Бунда нақд пулдаги даромад ва харажатлар ўртасидаги мувозанат таъминланган.

Пул-кредит соҳасидаги ислоҳотлар ҳам тижорий банклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатди. Жумладан, банк активлари ва кредит қўйилмалари ҳажми 2 баробарга ошиб, мос равишда 166,6 трлн сўм ва 110,6 трлн сўмни ташкил этди. 2017 йил якунлари бўйича тижорий банкларда жами депозитлар ҳажми 58,7 трлн сўмга етиб, 2016 йил билан таққосланганда 61 фоизга кўпайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан