Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШга ташриф буюрган Нурсултон Назарбоев қозоғистонликлар учун визани бекор қилиш масаласини кўтарди
17.01.2018 13:15,  
12

АҚШ Қозоғистонни космосда тадқиқот ўтказиш масасалари бўйича Халқаро форумда иштирок этишни таклиф этди, бу ҳақда иккала давлат раҳбарлари музокараларидан сўнг Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев матбуот-хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, халқаро форум 2018 йилнинг 3 март санасида Японияда ўтказилади.

"АҚШ Қозоғистонни 2018 йилнинг 3 мартида Япониядаги Космос тадқиқоти масалалари бўйича ўтказиладиган 2-Халқаро форумда иштирок этишни таклиф этмоқда", — дейиладихабарда.

Маълум қилинишича, Қозоғистон ва АҚШ табиий муҳитдаги таҳдидларни баҳолаш учун космик технологиялардан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик имкониятларини ўрганадилар.

"Қозоғистон бу — Халқаро космик станцияда фаолият юритувчи америкалик фазогирларнинг учиш ва бехатар қайтадиган пунктидир, Қўшма Штатлар буни мамнунлик билан қайд этадилар", — деб алоҳида таъкидланган матбуот-хизмати хабарида.

Назарбоевнинг АҚШга ташрифи қозоқ матбуотларида "тарихий" деб баҳоланмоқда, Қозоғистон парламенти сенати раиси Қосим-Жомарт Токаев эса ўз Твиттерида "АҚШ Қозоғистонни кўз-кўз қилинган лутф ила қабул қилди", деб ёзган. 

Қозоғистон раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи давомида инвестициявий ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 20 та коммерцияга оид ҳужжатларни имзолади. Етти миллиард долларга яқин бу маблағлар авиация ва космик тадқиқотлар, нефткимёвий ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамда инфратузилма соҳасидаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган", — дейилади хабарда.Шунингдек, учрашув давомида Назарбоев ва Трамп КХДР атрофидаги вазиятни муҳокама қилишган.

Қозоғистон президенти АҚШ ва Россия дипломатик муносабатларида кузатилаётган совуқликдан ташвишдалигини билдирган. У фақат биргаликдаги уринишлар шимолий корея ҳукуматининг ядро дастурини ривожлантириш борасидаги қарорига таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтди.

Шимолий Корея муаммосини АҚШ, Хитой ва Россия томонидан бўладиган ҳамкорликдаги ҳаракатлар билан ҳал этиш мумкин, — деб айтган Нурсултон Назарбоев.

Назарбоев шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги виза тартиби масаласини ҳам кўтарган. 2015 йилда Қозоғистон АҚШ фуқаролари учун қисқа муддатли визасиз дастурни эълон қилган, Қўшма Штатлар эса Қозоғистон фуқароларига 10-йиллик ишбилармонлик ва туристик визаларини бера бошлаган эди.

Назарбоев АҚШ Қозоғистон фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилишига умид билдирган.

Президентлар шунингдек, иккала мамлакатда қўлга киритилган ютуқлар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтганлар.

Трампни президент бўлганининг бир йиллиги билан табриклаган Назарбоев, у томонидан ўтказилган иқтисодий ислоҳотларга баҳо берган ва худди шундай тажриба 5 йил олдин Қозоғистонда ўтказилганини айтган.

Дональд Трамп, ўз навбатида, Қозоғистонга уни 30та энг глобал иқтисодиётлар рўйхатида кўриш тилагини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан