Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усмоновнинг "Қадимий Бухоро" лойиҳасида иштирокига доир маълумотлар ошкор бўлди
17.01.2018 13:17,  
4

Асли ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов суперзамонавий туристик мажмуа бўлмиш — "Қадимий Бухоро" лойиҳасида беғараз ҳомийлик шарти билан иштирок этмоқда. Бу ҳақда Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари Азиз Абдухакимов маълум қилди.

Абдухакимовга кўра, Усмоновнинг иштироки туристик зонани кейинчалик меценат бошқарувига топширишни назарда тутмайди.

Объект тўлиқ Ўзбекистон томони ихтиёрида бўлади.

"У (Алишер Усмонов — таҳр.) ушбу лойиҳанинг ҳомийси сифатида, дейлик меценат тарзида иштирок этмоқда.  Катта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган, аниқ бюджет ҳам бор, аммо аниқ рақамлар лойиҳалаштириш ишлари натижаларига кўра маълум бўлади", — деб қайд этди Абдуҳакимов.

Янги туристик зонаси Ғиждувон кўчаси ва "Қўхна ва боқий Бухоро" маданий мажмуаси оралиғида жойлашган 10 гектар жойда барпо этилади. Зона майдонида пастқаватли замонавий меҳмонхоналар, маданий-соғломлаштириш ва савдо-кўнгилочар марказларини барпо этиш режалаштирилган. Уларда куну-тун чет эллик сайёҳларга хизмат кўрсатиш ва мароқли ҳордиқ чиқариш таъминланиши кўзда тутилган.

Туристик зонада турли шоулар, тарихий воқеаларни акс эттирган театрлаштирилган концерт томошалари намойиш этилади ва фолклор ансамбллари билан бир қаторда замонавий эстрада хонандалари чиқишлари, модалар намойиши ва бошқа томошабоп тадбирлар ташкиллаштирилади.

Бухоронинг қадимий қисми тўлиқ бепул Wi-Fi билан қопланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан