Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев яна бир видеоселектор йиғилишини ўтказди
13.12.2017 09:54,  
11

Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 12 декабрь куни Ўзбекистондаги тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммо ва камчиликларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилиб, жойлардаги тиббиёт муассасаларининг кадрлар таъминоти ва салоҳияти етарли эмаслиги, яъни бугунги кунда Ўзбекистонда 11 мингдан зиёд шифокор етишмаслиги сабабли янгидан ташкил этилаётган тиббиёт муассасалари томонидан аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсата олинмаётгани, бунинг сабаблари, оқибат ва ечимларига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси заифлиги, қишлоқ оилавий поликлиникаларида зарур бўлган тез тиббий ёрдам шохобчалари ва дорихоналар ташкил этилмагани, хусусий тиббиёт тизимини ривожлантиришда тадбиркорлар ишига тўсиқ бўлаётган раҳбарлар фаолияти танқид қилинди.

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам тизими фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида фармон ва қарорлар қабул қилинганига қарамай, республика ихтисослаштирилган марказларининг ҳудудлардаги фаолияти талаб даражасида ташкил этилмаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия, хирургия, урология, кўз микрохирургияси, кардиология, дерматовенерология, эндокринология, нейрохирургия каби илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, хусусан, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ишлари етарли эмаслиги, жойларда замонавий диагностика ва даволаш усуллари суст татбиқ этилаётгани, касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ҳамда аҳоли ўртасида профилактика ишлари талаб даражасида ташкил этилмаётгани муҳокама қилиниб, мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш кун тартибидаги кўриб чиқилган масалалар юзасидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2018 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилиши лозим бўлган қатор стратегик вазифалар белгилаб берилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни доимий назорат қилиш ва мониторингини юритиш мақсадида олти ойлик иш режасини ишлаб чиқиши ва унинг қатъий ижросини таъминлаши лозимлигига эътибор каратилди. Шунингдек, бир ҳафта муддатда ҳар бир ҳудуд бўйича раҳбар ходимлардан иборат доимий ишлайдиган ишчи гуруҳларни тузиш ва уларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Ишчи гуруҳлари томонидан амалга ошириладиган ишлар юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда "йўл хариталари" ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланиши ва қатъий назоратга олиниши қайд этилди.

Ушбу ишларни амалга оширишда текшириш эмас, балки жойлардаги реал ҳолатни чуқур ўрганган ҳолда, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш усулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш талаб этилди.

Шунингдек, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, бунда ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган перинатал хизматни такомиллаштириш, оналар, гўдаклар ва болалар ўлимини камайтириш, туғма нуқсонли ва наслий касалликлар билан туғилишларнинг олдини олиш, туғруқ комплекслари ва болалар шифохоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, аёллар ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва даволаш мақсадида аёллар тиббий кўригини тўлақонли ташкил этиш тизимини жорий қилиш вазифаси юклатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан