Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда айрим муассасалар эркинлиги чекланади
17.01.2018 19:57,  
8

Кеча Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Республикаси Сенат раиси 1-ўринбосари Содиқ Сафоев бундан буён Ўзбекистонда айрим хавфсизлик соҳасида фаолият юритаётган айрим муассасалар эркинлиги чекланишини таъкидлади.

“Айрим муассасаларга маълумотлар базасига эксклюзив кириш ҳуқуқи ёпилади”, — деди Сафоев журналистлар билан бўлган брифингда.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари олдида сўзлаган нутқида ҳам барча Ўзбекистон элчихоналардан дипломатик вакилларни кузатиб юрувчи ходимлари чақириб олиниши ҳақида алоҳида айтиб ўтган эди.

Шунингдек, Ўзбекистонда яқинда МХХ ҳақида янги қонун ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Ушбу кунга қадар хавфсизлик хизмати 90 йилларда ишлаб чиқилган қонун ва қоидалар асосида фаолият юритиб келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан