Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шакар заводлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди
17.01.2018 20:00,  
12

Президенти қарорига кўра,  Ўзбекистонда фаолият юритаётган шакар-заводлари вақтинча қўшилган қиймат солиғидан (30 фоиз) озод қилинди.

“Ўзбекистонлик шакар ишлаб чиқарувчиларнинг, 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб 2019 йилнинг 1 январига қадар, импорт қилинган хом-ашё асосида ишлаб чиқарилган маҳсулоти, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади", — дейилган ҳужжат матнида.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси вакили айтишига қараганда, ушбу чора импорт хом-ашё асосида ишлаб чиқариладиган шакар таннархини тушириш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу келажакда ички бозорда махсулотлар нархини камайтиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида Ўзбекистон Россияда 100 минг тоннага яқин шакар импорт қилган эди. Республиканинг шакарга бўлган йиллик  эҳтиёжи 700 минг тоннани ташкил қилади. Ўзбекистонда фаолият юритаётган “Хоразм-шакар” ва “Ангренғшакар” корхоналарининг йиллик ишлаб чиқраиш ҳажми 600 минг тоннага яқин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан