Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрининг бошқарув тизими ўзгаради
18.01.2018 09:43,  
1

Тошкент шаҳри ҳокимлигида бошқарув тизимининг замонавий усулларини татбиқ қилиш мақсадида Сеул шаҳри мэрияси тажрибаси ўрганилмоқда. деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Айтилишича, бу "Рақамли офис", фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ўрганиш, шунингдек, давлат хизматларини тақдим этиш соҳасида ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланишни кўзда тутади. 

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Маҳмуд Асомовнинг маълум қилишича, Сеул мэрияси делегацияси ҳокимликда ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар, пойтахт туманларида мавжуд 44 сектор фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишга туширилган инновацион ишланмалар билан яқиндан танишиши кўзда тутилган.

Ўрганишлар якуни бўйича кореялик мутахассислар соҳани такомиллаштириш бўйича ўз тавсия ва таклифларини ишлаб чиқади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан