Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда пахта саноати ходимлари устидан жиноий иш очилди
18.01.2018 09:54,  
7

Сурхондарёда «Ангор пахта тозалаш» АЖ бош директори Тоштемир Холбоев, мазкур акциядорлик жамияти 2-зона товаршунослари Мурод Алламуродов ва Ғанишер Мадаминовлар, назоратчи Сирожиддин Арапов, сифат лабораторияси ходими Рустам Ашуров, шунингдек, «Сурхонозиқовқацаноати» АЖ вакили Алишер Назаров қўлга олинди, деб ёзади «Халқ сўзи» газетаси.

Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбир чоғида юк хатларини сохталаштириш йўли билан чигит маҳсулотларини талон-тарож қилаётганлар «тумшуқларидан илинди». Улардан ноқонуний равишда олиб кетилаётган 48 219 килограмм техник чигит далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Бундан ташқари, «Ангор пахта тозалаш» АЖ мансабдор шахслари 2017 йил пахта мавсумида фермер хўжаликларига 204 730 килограмм пахта хом ашёсини қўшиб ёзганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича Т. Холбоев, М. Алламуротов, С. Арапов, Р. Ашуров, Г. Мадаминов, А. Назаровлар, шунингдек, Х. Чоршанбиев ва А. Эшқобиловларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан