Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёниб кетган автобуснинг ён эшиги ёпилиб қолгани маълум бўлди. Лекин негадир ҳеч ким ойнани синдиришга уринмаган
18.01.2018 17:59,  
3

Ақтобеда ёниб кетган автобуснинг ён эшиги ёпилиб қолган деди Қозоғистон ИИВ матбуот котиби Виталий Синев.

Саросима нималигини тасаввур қила оласизми? Элликта одам, саросимада уйқусираб эшикка ўзини урган. Икки қаватли автобус – эшиги тор. Кимдир у ерга тиқилиб қолган, унинг ортидан кимдир йиқилиб тушган. Шу билан чиқиш йўли бутунлай ёпилиб қолган. Қолганлар нима қилишни билмаган.Ойнани синдириш ҳеч кимнинг эсига келмаган”, — деди Синев РИА Новостига.

Шунингдек, текширув давомида автобус техник кўрикдан ўтмагани ва автобус эгасининг йўловчи ташишга лицензияи йўқлиги маълум бўлди.

«Автобус: Кассбоҳрер Сетра X335RSM, эгаси — Мехтиев Ордухан Сабирогл. 1989 йилда ишлаб чиқарилган, ўриндиқлар сони 59 та. Доимий йўналишда одам ташийдиган автобуслар рўйхатига киритилмаган, одам ташиш учун лицензия​ олмаган. Ижарага олиб ишлатилгани эҳтимоли бор», — дейилган ИИВ расмий хабарида.

Фожиа сабабчиси бўлган автобус сўнгги бор 2015 йилнинг 17 августида мажбурий техник кўрикдан ўтган, унинг муддати 2016 йил 17 февральда тугаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан