Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга, Қозоғистонда вафот этган ўзбекистонлик фуқаролар юзасидан ҳамдарлик билдирди.
“Қирғизистон халқи ва шахсан ўз номимдан Қозоғистонннинг Ақтобе вилоятида рўй берган мудҳиш воқеада, ўзбекистонлик фуқароларнинг ҳалок бўлганлиги учун чуқур ҳамдарлик билдираман”.
“Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳам ҳамдарлик изҳор қиламан ва жабрланганларга соғайиб кетишини чин дилдан истайман”, - дейилади Қирғизистон Президенти номидан йўлланган телеграммада.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистонда автобуснинг ёниб кетиши натижасида 50 дан ортиқ ўзбекистонликлар ҳалок бўлишди.