Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бюджетига 100 минг доллар ажратади
19.01.2018 09:06,  
3

Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси фондига 100 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратадиган бўлди, дея хабар қилди ЎзА.

Президент Шавкат Мирзиёев Олий комиссар Зайд Раад ал-Ҳусайннинг Бошқарма бюджетига ихтиёрий бадал тўловини амалга ошириш имкониятини кўриб чиқиш ҳақидаги мурожаатини қабул қилди.

Ўтган йилнинг майида Олий комиссар Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистонга ташрифи чоғида 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирган эди.

Сентябрда мамлакатга Олий комиссарнинг минтақавий идораси Бошқармаси раҳбари Ришард Коменда ташриф буюрди. Октябрь ойида эса БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Аҳмед Шаҳид Ўзбекистон бўйлаб сафар қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан