Шавкат Мирзиёевнинг қизи янги вазирликда қайси лавозимда ишламоқда?

19.01.2018 | Ўзбекистон | 4926

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи Шаҳноза Мирзиёева янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлиги тизимида қайси лавозимда фаолият юритаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида хабар берилган.

Шаҳноза Мирзиёева вазирлик тизимида Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур вазирлик Президентнинг 2017 йилнинг 30 сентябрь санасидаги қарорига асосан ташкил этилган.