Қозоғистондаги фожиада ҳалок бўлганларнинг рўйхати эълон қилинди

19.01.2018 | Ўзбекистон | 8252

2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлган ва 5 киши жабрланган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур фожиада қурбон бўлганларнинг бирламчи рўйхатини эълон қилди. Ачинарлиси, уларнинг барчаси Наманган вилоятидан.