Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Финландияда ҳайдовчисиз электробуслар қатнай бошлади
21.08.2016 07:29,  
16

Хельсинкида иккита ҳайдовчисиз электробуслар қатнови бошланди. YLe сайтининг хабар беришича, ушбу янги моделлар сентябрнинг ўртасигача йўловчиларни ташишда давом этади, деб ёзади carzone.uz.

EasyMile EZ10 маркасидаги мазкур автобуслар Францияда Liger концерни томонидан Ҳиндистоннинг Robosoft компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади. Электробуслар соатига 40 км тезликда ҳаракатлатланиши мумкин. Аммо Финландияда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларнинг тезлиги сезиларли даражада (10 км/соат) камайтирилди.

EasyMile EZ10 аввалроқ Франциядаги автомобиль йўлларида синовдан ўтказилган эди. Аммо уларга шаҳар кўчаларида ҳаракатланишга илк марта рухсат беришди. Ушбу мини-автобуслар йўловчиларни қисқа масофаларга, мисол учун метро станциясидан автобус бекатигача элтиб қўйиши мумкин.

Финландия пилотсиз техникани синовдан ўтказиш ва такомиллаштириш учун жуда қулай мамлакат. Сабаби маҳаллий қонунлар роботларга йўловчиларни ташиш ва кўча ҳаракатида қатнашишни тақиқламайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан