Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон расмийлари изоҳи: Нега 52 киши автобусдан чиқолмай қолишган?
19.01.2018 17:45,  
10

Қозоғистон ИИВ раҳбари ўринбосари Ерлан Тургумбаев Ақтўбе шаҳрида ўтказилган брифингда нега 52 киши ёнаётган автобус ичида қолиб кетишганига изоҳ берди.

Ўзбекистоннинг 52 фуқароси ҳалок бўлган автоҳалокатнинг аниқ сабаблари бугун ойдинлашиши кутилмоқда.

Бу ҳақда куни кеча, 18 январ куни ўтказилган брифинг давомида Қозоғистон ИИВ вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаев хабар қилган.

Бугунга қадар қурбонларнинг бирламчи рўйхати ҳам эълон қилинди.

Лекин 52 йўловчининг ёнаётган автобусдан қандай қилиб чиқолмай қолгани ҳақидаги савол қаттиқ баҳс-мунозараларга, турли талқинлар билдирилишига сабаб бўлмоқда.

Шундай бўлсада, Тургумбаев юз берган мудҳиш воқеани — бахтсиз ҳодиса, деб баҳоламоқда.

"Бу шунчаки бахтсиз ҳодиса. Беш нафар тирик қолган йўловчиларнинг дастлабки кўрсатмалари ҳам айнан шундай. Уларнинг ҳаммаси ёнғин машина салонида бошланганини айтишмоқда. Аввалига ўта кучли тутун тарқалган, бунинг оқибатида кўпчилик заҳарланган бўлиши мумкин, демакки нега одамлар қочиб чиқолмаганини айнан шу билан изоҳлаш мумкин. Иккинчидан — эшик очилганида, кислород кирган ва автобус ичидан аланган олган. Бу эса йўловчиларга автобус ичидан чиқишларига йўл бермаган.

Бундан ташқари, автобус ичида багаж сони кўп бўлган. Автобус икки қаватли бўлган, одамлар иккинчи қаватда бўлишган, юклар эса — биринчи қаватда. Юклар тўлиқ ёниб кетган. Яъни жуда катта ёнғин бўлган", — деб хабар қилган вазир ўринбосари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан