Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Ақтўбе фожиасининг асл сабабини айтди (видео)
20.01.2018 13:37,  
10

Кеча Сурхондарё вилоятига бўлган ташрифи давомида, ат-Термизий мақбараси ичида дуо қилишдан олдин, Шавкат Мирзиёев, ушбу фожеа юзасидан ўз фикрини билдирди.

Президент фикрига кўра, ушбу фожеага, авваломбор Ўзбекистонда керакли иш жойлари яратилмагани сабаб бўлган.

“Кечаги бўлган палакатлар кўп нарсадан далолат беради. Халқимизни олдида ҳали қарзимиз кўп. Одамларизга шароит яратмаганимиз учун, улар бегона юртларга бориб иш қидириб юришибди. Бу албатта давлатчилик, давлат раҳбарияти, ҳамма тизимдаги раҳбарларнинг хато ва камчиликлари ўз вақтида бартараф этилмаганидан далолат беради.

Улар бегона юртларда сарсон-саргардон бўлиб юрибди деган гап, бу бекор гап эмас. Бечора уларнинг ҳам умидлари, орзулари бўлган албатта. Худодан не не ниятлар қилиб, боламни боқаман, отамга бир сўм олиб келаман, деб қандай ёш-ёш йигитлар, мўмин мусулмонлар,  ҳаммаси ўзбекистонликлар”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан