Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойдан келтириладиган энг хавфли озиқ-овқатлар
21.01.2018 13:40,  
60

Бундан ўн йиллар олдин «Хитойда қилинган» деган ёрлиқ кийимларнинг паст сифатидан дарак берар эди. Бугунги кунга келиб кўпчилик у ердаги фабрикаларда ишлаб чиқарилган буюмлардан фойдаланади. Лекин озиқ-овқатларга келганда ишлар унчалик яхши эмас – сифатсиз овқатлардан заҳарланиш хавфи анча юқори.

Балиқ

Хитой жаҳон бозорига тонналаб балиқ етказиб беради. Бу балиқлар оқова сувларда етиштирилади. Улар дуч келган нарсалар, шу жумладан чиқиндилар билан ҳам озиқланадилар. Ишлаб чиқарувчилар ўсишни тезлаштириш учун гормонлардан фойдаланишдан ҳам тоймайдилар.

Олма шарбати

Хитой фермерлари зараркунандалар билан курашишда пестицидларни аяб ўтирмайдилар. Ҳатто улар маҳаллий ҳукумат томонидан аллақачон тақиқланган воситалардан ҳам фойдаланадилар. Ишлаб чиқарувчилар бундай олма шарбати солинган идишлар ёрлиғида фақат витаминлар ва сунъий қўшимчаларни кўрсатишади. Аслида эса ичимлик 200% пестицидларга тўйинтирилгандир.

Қўзиқоринлар

Қўзиқоринлар заҳарланиш хавфи энг юқори бўлган озиқ-овқатларга киради. Хитой қўзиқоринларида бу хавф геометрик прогрессия шаклида ўсиб боради.

Парранда

Экспертлар Хитой товуқларини хавфсиз деб ҳисобласалар ҳам, фақат бунга сотиб олувчилар ишонишлари жуда қийин ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини маъқул кўрадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан