Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ҳукумати вақтинча фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди
21.01.2018 19:19,  
3

АҚШ федерал муассасалари Конгресс 20 январь ярим тунга қадар мамлакат федерал бюджетини қабул қилолмагани учун ўз ишини тўхтатди. Бу ҳақда Retures хабар бермоқда. 

Шу тариқа, ҳукуматни молиялаштириш тўғрисидаги вақтинчалик қонуннинг амалда бўлиш муддати тугади. АҚШ вазирлик ва муассасалари эса маблағ йўқлиги туфайли фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.

Энди давлат идораларининг муҳим вазифаларни бажармайдиган барча ходимлари вақтинчалик ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқиши лозим бўлади.

Бу 2013 йилдан бери демократлар ва республикачилар бюджетнинг қатор параметрлари бўйича келишолмагани туфайли ҳукумат ишини тўхтатишга мажбур бўлган биринчи ҳолат. Ўшанда АҚШ ҳукумати 16 кунга фаолиятини қисман тўхтатганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан