ОАВ: Курд кўнгиллилари Афринда Туркиянинг 5 танкини йўқ қилди

22.01.2018 | Жаҳон | 2741

Курд кўнгиллилари Суриянинг Африн туманида туркларнинг 5 танкини йўқ қилди. Firat  агентлигига кўра, танклардан бири Курдо қишлоғида ракета билан яксон қилинган.

Шунингдек, икки танк Дикметаш қишлоғи, яна шунчаси Тел-Рифат шаҳри яқинида йўқ қилинди. Айнан шу ҳудудда турк армияси ва курд кўнгиллилари ўртасида шиддатли жанглар кетаётгани билдирилмоқда.

20 январда Туркия қуролли кучлари бош штаби Афринда курд қуролланган тузилмаларига қарши “Зайтун шохи” операцияси бошланишини маълум қилганди. Охирги маълумотларга кўра, Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари операция давомида Африндаги 153 та нишонни йўқ қилган. Туркия бош вазири 21 январда Сурияда қуруқликдаги операция бошланишини маълум қилган. Айни вақтга келиб Туркия қуролли кучлари 5 километрлик ҳудудни эгаллашган.