Ўзбекистонга таҳсил олиш учун келган Афғонистонлик талаба-ёшлар кутиб олинди

22.01.2018 | Илм-фан | 3093

Термиз халқаро аэропортида Олий ва ўрта таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг илк қалдирғочлари кутиб олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Термиз туманида барпо этилган таълим марказида қўшни давлат ёшларининг ўзлари танлаган касб бўйича ўқиб, етук мутахассис бўлиши учун барча шароит яратилган. Audiтория ва лабораториялар замонавий таълим стандартлари асосида жиҳозланган. Барча қулайликларга эга ётоқхона барпо этилган.

Афғонистонлик талаба-ёшлар Ҳаким ат-Термизий мажмуасини зиёрат қилди, Термиз археология музейида бўлди. Шаҳарнинг бошқа диққатга сазовар жойларини томоша қилди.

— Ўтган йили коллежни тугатдим. Ўзбек тили ва адабиёти бўйича олий маълумотли мутахассис бўлиб, келгусида ўз юртимизда болаларга шу тилни ўргатишни мақсад қилиб олганман. Бу шаҳар бизда дастлабки кунданоқ катта таассурот ўйғотди. Айниқса, тарихий обидалар ва бой қадимий меросга эга музейни томоша қилиб, Ўзбекистон ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлдик, — дейди Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридан келган Саидғулом Сахий.