Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида автоҳалокат натижасида икки киши вафот этди
22.01.2018 18:01,  
10

Тошкент вилояти ИИБнинг хабар беришича, жорий йилнинг 21 январь куни содир бўлган ЙТҲда 27 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди.

Вилоятнинг Бўка туманида, 21 январь куни соат тахминан соат 05:30 да, Оққўрғон туманида яшаган, 1991 йилда туғилган Ибрагимов Маҳмуд “Гулистон-Бўка-Оҳангарон” автомобиль йўлининг 79-километрида ҳаракатланиб келаётган вақтда бошқарувни йўқотган.

У бошқарувни эплай олмагач, автомашина йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган. Оқибатда эса автомашина ҳайдовчиси касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Унга ҳамроҳлик қилиб келаётган, 1991 йилда туғилган йўловчи Аҳрор Муслибеков эса чап қўл елка суягини ёпиқ синиши, пешона юз соҳаси шилинган жароҳати ва травматик шок 2-даражали ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, Қибрай туманида, 21 январь куни соат тахминан 00:45да Қибрай туманида яшовчи, 1955 йилда туғилган нафақахўр, Саттаров Тоҳир Тошкент шаҳар томондан Ўнқўрғон томонга автомашинани бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Қибрай туманида яшовчи, нафақахўр, 1949 йилда туғилган, Миракбар Султоновни уриб юборган.

Натижада пиёда бош мия лат ейиши, ўнг болдир суякларини юқори учлигидан синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Касалхонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай пиёда 21 январь куни соат 11:00 да вафот этган.

Ҳар иккала ҳолат бўйича тегишли Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан