Ўзбекистон ИИВ тизимида бирданига 12 нафар янги раҳбар тайинланди

22.01.2018 | Ўзбекистон | 5386

ИИВ тизимида 12 та тайинлов амалга оширилди. Бу тайинловлар жараёнида Вазирлик тизимида жами еттита туманда ИИБ бошлиқлари ўзгарди.

Подполковник Мустафоев Тимур Муйдинжонович Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Аликариев Муродилла Сайдуллаевич – Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ППХ бригадаси командири лавозимига тайинланди.

Подполковник Раҳматуллаев Ғайратжон Тошхўжаевич – Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Юсупов Жасур Ҳикматович – Самарқанд вилояти ИИБ Ташкилий инспекторлик ва ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Ҳусенов Абдураҳмон Ҳакимович – Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Ҳалимов Акром Ҳамидович – Самарқанд вилояти Ургут тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Мамедов Азамат Азимович – Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Қўзиев Шерзод Худойназарович – Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Майор Ҳайдаров Амир Ўктамович – Самарқанд вилояти Жомбой тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Майор Саибов Жасур Яшин ўғли – Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Майор Бозоров Азимжон Ахатович – Бухоро вилояти Ромитан тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Торебеков Бахтияр Исмандиярович – Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.