Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда гўдак танасидан 16 дона игна топилди
22.01.2018 18:17,  
6

Фарғона вилоятида шифокорлар 11 ойли гудак боланинг танасида 16 та тикув игналарни топишди. Игналар боланинг танасида бир ой давомида бўлган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили маълум қилди.

Бундан аввал ОАВлар шифокорлар болада игналарни унинг онаси мурожаат қилгандан сўнг ва ренгент қилингандан сўнг аниқлашган. Гудакка зудлик билан Тошкендаги Республика илмий шошилинч тиббиёт ёрдам марказида жароҳлик операцияси ўтказилди.

"9 соатлик жароҳлик операцияси ўтказилди, бола танасидан 13 та игналар чиқариб олинди", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, боланинг ёшини инобатга олиб, қолган 3 та игнани келгуси операцияда чиқариб олиш режалаштирилган. Ҳозирда бола реанимация бўлимида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилига кўра, ўтказилган тадқиқотларга кўра, игналар боланинг организмида бир ярим ой давомида бўлганлиги маълум бўлди.

Марказнинг болалар бўлими мудири, профессор Хабибулла Акимовнинг сўзларига кўра, игналар бола танасининг турли қисмларида бўлганлиги туфайли, бола ўзи 16 та игналарни юта олмаган. Ҳуқуқ тартибот органлар томонидан ушбу ҳолат бўйича тергов ишини бошлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан