Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбари ўзгарди
22.01.2018 22:31,  
11

Улуғбек Розуқулов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси бош директори лавозимидан озод қилинди.

Бунга қадар бош директорнинг биринчи ўринбосари, унгача эса Тошкент халқаро аэропорти директори лавозимида ишлаган Бахтиёр Ҳакимов унинг ўрнига тайинланди.

Улуғбек Розуқулов (1969 йилда туғилган, М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети битирувчиси, Россия Фанлар академияси иқтисодиёт институти аспирантурасини тамомлаган, иқтисодиёт фанлари номзоди) МАКка ўтган йилнинг августида раҳбарликка тайинланган эди.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси лавозимида фаолият кўрсатган. Аввал Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий масалалар бўйича департаменти директори бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан